Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига офицерлик лавозимлари учун танлов!
Ички ишлар органларида янги ташкил этилган инспектор-психолог лавозимларни муносиб ходимлар билан жамлаш мақсадида офицерлик лавозимларига йигит ва қизлар учун дастлабки танловлар ўтказилишини эълон қилади.
Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, (шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам) олий-педагог, олий-психолог ва олий-ҳуқуқшунос маълумотга эга, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган, ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар ҳамда бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаган қизлар қабул қилинади.
Дастлабки танловларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 25 март кунидан 5 апрель кунига қадар фуқаролик паспорти (ИД-карта), диплом, ҳарбий гувоҳнома ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда маълумотнома (086-форма) билан ҳудудий ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади.
Мурожаат учун телефон: 97. 272-03-07
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати