Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2833-сон қарорига асосан Андижон вилояти ИИБ томонидан вилоятда "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" тадбирлари ўтказилмоқда.
Бугунги тадбир вилоятнинг барча шаҳар-туманларидаги маҳаллалар ҳудудида ўтказилиши белгиланди.
Кенг қамровли ўтказилаётган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" тадбирида вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, ҳудудий газ ва электр таъминоти корхоналари ва бошқа мутасадди идоралардан ходимлар жалб қилинди.
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Б.Исманов тадбир ўтказилиши олдидан хизмат олди йўриқномасини ўтказиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати