11 Август 2023 йил 419

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича ташкил этилган штаб аъзолари иштирокида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Ёшлар ишлари агентлиги, маънавият ва маърифат маркази, мактабгача ва мактаб таълими, маҳаллабаай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармалари вакиллари ҳамда олий таълим муассасаларининг ректорлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан 7 ой давомида вояга етмаган ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда вилоят хокими ўринбосари Н. Мўминов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Исмановлар  томонидан вояга етмаган ва ёшлар содир этаётган жиноятлар хусусида фикр-мулоҳазалар бирдирилиб, уларни олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшларнинг рўйхатини қайтадан шакллантириш, муаммосини ўрганиб, маҳалла фуқаролар йиғинидаги бешликка тақдим этиш бўйича штаб аъзолари ҳамда масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Муҳокама якунида штабнинг келгусидаги фаолиятига оид чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech