24 Март 2022 йил 2135

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига сафдорлик лавозимлари учун танлов!

Ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида янги ташкил этилган ҳайдовчи-оператор лавозимларни муносиб ходимлар билан жамлаш мақсадида сафдорлик лавозимларига йигит ва қизлар учун дастлабки танловлар ўтказилишини эълон қилади.

Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, (шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам) транспорт тизимлари, автомобиль транспорти, ахборот-технологиялари ва ҳуқуқий таълим соҳаси бўйича олий маълумотга ёки юқоридаги йўналишлар бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлиб ҳозирда олий таълим муассасаларининг сиртқи таълимида таҳсил олаётган шунингдек, «Б» «С» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган, бўйи 175 сантиметрдан паст бўлмаган, ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар ҳамда бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган қизлар қабул қилинади.

Дастлабки танловларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 25 март кунидан 5 апрель кунига қадар фуқаролик паспорти (ИД-карта), диплом, ҳарбий гувоҳнома ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда маълумотнома
(086-форма)
билан ҳудудий ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади.

Мурожаат учун телефон: 97. 272-03-07

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech