24 Ноябр 2022 йил 391

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар аниқланди  

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро  И.О ўзини шубҳали тутгани учун тўхтатиб текширилганида, унинг эгинидаги курткасининг чўнтагидан жами 99,7 грамм "гашиш "гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, унинг ёнида бўлган шериги Андижон шаҳрида яшовчи Б.Б.нинг ёни ҳам кўздан кечирилганида, 2 дона пневматик қурол, 1 дона ўткир тиғли жисм, электрон тарози ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишда фойдаланган елим идишлар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech