4 Июн 2022 йил 365

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари учун навбатдаги «Маънавият ва маърифат» дарсида спектакль намойиш этилди

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари учун навбатдаги «Маънавият ва маърифат» дарсида З.М.Бобур номидаги Андижон мусиқали драма театрида спектакль намойиш этилди.

Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий тафаккурини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда театрнинг аҳамияти катта ҳисобланади.

Шу боисдан, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари эътиборига Андижон вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган «Тўйлар муборак» номли спектакль намойиш этилди.

Ушбу спектакль ходимларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, эстетик тарбиясини кучайтириш, уларнинг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилганлиги билан янада аҳамиятли бўлди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech