Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мазкур танловда мустақил бошқарма ҳамда барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Тўртта шарт бўйича ўтган танловнинг якуний натижасига кўра, Балиқчи тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Улуғбек Пўлатов учинчи, Хонобод шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари катта лейтенант Элдорбек Киргизов иккинчи ўринга лойиқ топилди.
Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари майор Хуршидбек Юлчиев эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқига йўлланма олди.
Ғолиб ва совриндор бўлган ходимлар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг жанговар, жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини кучайтириш, улар орасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати