26 Июн 2021 йил 546

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев томонидан тасдиқланган “Йўл харита”га асосан, ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолияти самарадорлигини, билим савиясини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишини таъминлаш бўйича ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси ва вазирлик ЎХБ Андижон вилояти бўйича бўлими томонидан ҳамкорликда 2021 йил 21 – 25 июнь кунлари Хонобод шаҳар, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод ва Булоқбоши туман ишчи ишлар бўлимлари ходимларига карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилган ўқув-машғулотлари давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6196-сон Фармони, 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5050-сон Қарори, 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5076-сон Қарори ва “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5077-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Шунингдек, қонунчиликка киритилаётган охирги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар, хизмат интизоми ва қонунчиликка, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, касбий фаолияти самарадорлигини таъминлаш ҳақида маълумотлар берилиб, Юридик таъминлаш бўлими томонидан тайёрланган кўргазмали (буклет, инфографика) тарғибот материаллари тарқатилди.

Ҳозирда, “Йўл харита” ижроси бўйича бошқа шаҳар - туман ички ишлар бўлимларида ўқув-машғулотлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech