13 Апрел 2021 йил 687

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгини янада юксалтириш мақсадида ўқув-амалий машғулотлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 1 – 10 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Андижон вилояти бўйича бўлими ва Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.

Ўқув-амалий машғулотларда вилоят ИИБ аппарати шахсий таркибига ҳамда ЙҲХБ, ППХваЖТСБ, Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ва Булоқбоши тумани ички ишлар бўлими ходимларига хизмат фаолиятлари давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, интернет ижтимоий тармоқлари фаоллари билан мулокот қилиш тартиби, унинг ҳуқуқий асослари ҳамда вазифа ва мажбуриятлари тушунтирилиб, бу йўналишда қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти батафсил етказилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларига “Ички ишлар органлари ходимларини оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, интернет ижтимоий тармоқлари фаоллари билан мулоқот қилиш тартиби” бўйича кичик брошюра шаклида тайёрланган эслатма хизмат давомида фойдаланишлари учун тарқатилди.

Ҳозирда, ЎХБ Андижон вилояти бўйича бўлими ва Юридик таъминлаш бўлими томонидан ҳамкорликда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

 

Text to speech