Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Ёш китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда Заҳирддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишлаб, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Ёш китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Кўрик-танловда вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар туман ИИБларда хизмат олиб борётган энг зукко билимдон китобсевар ёш ходимлар қатнашишди.
Кўрик-танлов учта шартдан иборат бўлиб, биринчи шарт “Сиёсий маънавий ва маърифий китоблар билимдони”, иккинчи шарт “Бадиий асарлар билимдони” ҳамда учинчи шарт “Шеърият” деб номланиб, танлов иштирокчилари ўртасида қизғин баҳс кечди. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши ҳамда Андижон вилояти Болалар кутубхонасидан таклиф этилган мутахассислар иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб боришди.
“Ёш китобхон” кўрик-танлови якунига кўра фахрли учинчи ўринни Асака тумани ИИБ тергов бўлинмаси суриштирувчиси лейтенант Икромжонов Жамшидбек Бахтиёржон ўғли, фахрли иккинчи ўринни Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи катта инспектори капитан Исаев Салоҳиддин Комилжон ўғли, биринчи ўрин ҳамда мусобақа ғолиблигини Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма, Юридик таъминлаш бўлими етакчи юрисконсулти капитан Нўмонов Қодиржон Боходиржон ўғли қўлга киритди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёми билан ташкил этилган тантанали тадбир давомида вилоят ИИБ шахсий таркиби олдида бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати