12 Апрел 2021 йил 582

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташрифи уюштирилди

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрь кунги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда ички ишлар тизимида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг “Ватанга ва халққа хизмат қилиш – энг олий саодат” концептуал ғояси асосида фаолият олиб боришларини таъминлаш, шунингдек, уларда миллий ватанпарварлик руҳини кучайтириш мақсадида Андижон давлат университетида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташрифи уюштирилди.

Ташриф давомида ёш ходимлар музей тарихига оид бўлган маълумотларга эга бўлишиб, ватанимиз тараққиёти, мустақиллик йўлида хизмат қилган ҳамда қатағон қурбонига айланган миллий зиёлиларимизнинг ҳаёт йўли билан яқиндан танишдилар. Ҳозирда ёш ходимлар ўртасида ватанпарварлик руҳини кучайтириш мақсадидаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech