15 Апрел 2023 йил 298

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида "Намунали оила" кўрик- танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

“Соғлом оила-соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, намунали оилаларни ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида, Ички ишлар органларида “Наъмунали оила” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабати билан жорий йилнинг 14 апрель куни вилоят мусиқали драма театрида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида "Намунали оила" кўрик- танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда 8 нафар оилалар таништирув, фотосуратлардан ташкил топган оилавий расмлар намойиши ва бадиий адабиётлардан савол-жавоб шартлари бўйича беллашдилар.

Ушбу кўрик-танловнинг якуний натижасига кўра "Намунали иштироки учун" номинацияси ғолиблигига Хўжаобод тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Хусниддин Тиллаевлар оиласи муносиб кўрилди. Фахрли 3 ўринга Шаҳрихон тумани ИИБ профилактика инспектори Фаррух Исмоиловлар оиласи лойиқ деб топилган бўлса, 2 ўрин Хонобод шахар ИИБ профилактика инспектори капитан Шохрух Мадаминовлар оиласига насиб этди. Кўрик-танловнинг мутлақ ғолиблигини Балиқчи тумани ИИБ профилактика катта инспектори майор Бегзодбек Хўджамовлар оиласи қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech