Андижон вилояти ички ишлар органларининг навбатчилик қисми ҳамда “102” тизими ходимлари учун ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 21 декабрь куни вилоят ИИБ ва шаҳар-туман ИИБларининг навбатчилик қисми ҳамда “102” тизими ходимлари учун 11 ойлик ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи подполковник И.Х.Кетмонов, Навбатчилик қисми бошлиғи подполковник У.Т.Салиев ва “102” тизими бошлиғи подполковник Ғ.Ш.Низомутдиновлар томонидан навбатчилик қисми ходимларининг сиёсий ва маънавий билим савияси, “102” тизими орқали қабул қилинган жиноят ва ҳодисаларнинг жойлардаги қайд қилиш тартиби, улар юзасидан воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳларини тўлиқ таркибда чиқишларини таъминлаш ҳамда ИИВ томонидан интеграция қилинаётган янги тизим ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Шунингдек, қайд қилинган жиноят ва ҳодисаларни “E-material” электрон базасига тўлиқ ва сифатли киритилишини таъминлаш, бу борада навбатчилик қисми ходимлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, навбатчиларнинг хизмат фаолияти давомида учраётган муаммолар ва йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати