Андижон вилояти ИИБ 3-сон тергов ҳибсхонасида китоблар кўргазмаси ташкил этилди
Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта энг муҳим ташаббуслардан бири айнан ёшлар маънавиятини юксалтириш va улар орасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги бежиз эмас. Зеро, айнан мана шу китоб инсонни нафақат тарбиялайди, балки уни дунёга танитади ва бутун ҳаёти давомида унга ҳамроҳ бўлади.
Андижон вилояти ИИБ 3-сон тергов ҳибсхонасида ёш ходимларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Китоб кўргазмасида “Мовароуннаҳр”, “Ҳилол-нашр”, "Янги аср авлоди", шунингдек “Шарқ” нашриёт-матбаа мажмуаси va Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйининг янгиликлари намойиш этилди.
Жазони ижро этиш муассасасидаги биринчи китоб кўргазмасига ташриф буюрувчилар маҳаллий ва хорижий нашриётларнинг маҳсулотлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Ярмаркага ташриф буюрган китобсеварлар ўзлари учун ҳали ўқимаган қизиқарли китобларни сотиб олдилар.
Ташкил этилган китоблар кўргазмаси Ўзбекистоннинг адабий меросини қўллаб-қувватлашга, ходимлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати