25 Сентябр 2021 йил 349

Андижон вилояти ИИБ ҳамда шаҳар-туман ИИБ Навбатчилик қисми ходимлари учун  ўқув семинар машғулоти  ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ рахбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириққа мувофиқ, жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари, вилоят ИИБ тизимидаги ҳамда шаҳар-туман ИИБ навбатчилик қисми ходимлари учун ўқув семинар машғулоти ташкил этилди.

Ушбу машғулотда вилоят ИИБнинг масъул хизмат соха раҳбарлари томонидан навбатчилик қисми ходимларининг сиёсий ва маънавий билим савияси, жанговар ва хизмат тайёргарлиги юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди.

Хусусан, уларнинг хизмат фаолияти давомида учраётган хар-хил муаммоларлар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан  савол-жавоблар ўтказилиб, хизматига оид тест синовлари олинди.

Бундан ташқари, навбатчилик қисми ходимларининг жанговар ва жисмоний салоҳиятини синаш борасида улардан спорт синовлари, қурол қўллаш ва ундан фойдаланиш қоидаларидан имтихонлар олиниб, йиғилиш сўнгида ходимлар ўртасида саф кўриги ўтказилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech