30 Апрел 2022 йил 448

Андижон вилояти ИИБ аппарати ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этдилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди. Маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти ИИБ аппарати ходимлари ҳам эрталабдан ўз ташаббуслари билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юбордилар. Мавжуд бинолар атрофи, кўчалар ободонлаштирилди. Экин ерлари тартибга келтирилиб, бегона ўтлардан тозаланди. Дарахт ва гулларга шакл берилиб, манзарали гуллар экилди. Оқлаш ишлари ҳам олиб борилди. Айни дамда ҳашар давом этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари юртдошларимизнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлишига шубҳа йўқ.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech