26 Июн 2021 йил 450

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун ўтказилган навбатдаги  “Маънавият ва маърифат” дарсида бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари байрам олдидан муносиб тақдирландилар

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун 2021 йил 26 июнь куни куни “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди. Унда дастлаб, Андижон давлат университети катта ўқитувчиси Мухторов Ўткирбекнинг “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусидаги маърузаси тингланди. Унда бугунги кун ёшларини фидойи, ватанпарвар, ҳам интеллектуал, ҳам жисмонан баркамол этиб тарбиялаш асосий вазифалардан бири эканлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами олдидан бир гуруҳ соҳа фидойиларига эътибор кўрсатилди.  

Тадбирда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари полковник А.Имяминов ҳамда подполковник М.Маматмусаевлар журналистларни, нашриёт ва матбаа, радио ва телевидение соҳаси фидойиларини “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан, яъни касб байрамлари билан самимий муборакбод этиб, барча ходимларга бахт, омад, ижодий камолот тиладилар.

Шунингдек,  ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимидаги ходимлар билан оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда  ички ишлар органлари фаолияти, жамият ва халқ олдида ёритишда қўшаётган ҳиссалари ҳамда мамлакатимиз қонунчилиги, унинг бугунги кундаги ижроси, фуқаролар эътирофи ва муносабатини муваффақиятли ёритиб бераётганлиги учун миннатдорчилик билдирилди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари телевидение, радио ва газетада фаолият юритаётган журналистлар томонидан оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга қаратилаётган ислоҳотлар ва журналист касбининг ижтимоий мақоми ва  нуфузи ходимларининг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳозирги кунда ўз самарасини бераётганлиги ҳақида таъкидлаб, ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ҳуқуқий тарғиботлар, қонунлар тарғиботидаги ҳамкорлик янада мустаҳкам ва бардавом бўлишини тилаб ўз фикрларини билдиришди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларига бошқарма томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Андижон виллояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech