Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Асака туманидаги 3-сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар билан мулоқот ўтказди
Очиқ мулоқот давомида ёшларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама этилиб, жойида бартараф этилди.
Ўғилой Каримова ИИБ бошлиғи билан мулоқотга онаси Саида опа билан келди. Сабаби унинг мулоқот борасида муаммоси бор. Учрашувда Саида опа қизига ноутбук зарурати борлигини билдирди. Муаммо шу ернинг ўзида ҳал этилиб, Ўғилой уйга ноутбук билан қайтди.
Мулоқот давомида иштирокчиларнинг бир гуруҳига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, жараёнда ўқиш, ишга жойлашиш, даволаниш каби 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Барча масалаларга ижобий ечим топилди.
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларини бартараф этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди.
Тадбир якунида мутасаддилар имконияти чекланган Иродахон Қосимованинг ҳолидан хабар олиб, унга ногиронлик аравачасини топширдилар. Хонадон эгалари бу эътибордан мамнун эканликларини билдирдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати