Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бошчилигидаги "Ишчи гуруҳ" Асака туманидаги 16-сонли кўзи ожиз болалар мактаб-интернатига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ҳузурида 2021 йил 18 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг Асака туманидаги 16-сонли кўзи ожиз болалар учун мактаб-интернатида вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш бўйича шахсан бошқарма бошлиғи раҳбарлигида "Ишчи гуруҳ" тузилди.
"Ишчи гуруҳ" таркибига вилоят Ички ишлар бошқармасининг масъул раҳбарлари, ИИВ Андижон академик лицейи, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлигининг Асака тумани бўлими ва туман Тиббиёт бирлашмасининг масъул ҳодимлари жалб қилинган.
Бугун, 20 январь куни "Ишчи гуруҳ" аъзолари Асака туманидаги 16-сонли кўзи ожиз болалар учун мактаб-интернатига ташриф буюришиб, мактаб ўқувчилари учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва яратилган моддий-техник базаси билан яқиндан танишиб, келгусида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни муҳокама қилишди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати