Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Хонобод шаҳрида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув ўтказди
2020 йилнинг 15 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев, Хонобод шаҳрида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув ўтказди.
Учрашувда Хонобод шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хонобод шаҳридаги “Халқ қабулхонаси” масъул ходимлари, шунингдек барча мутасадди ташкилотлар иштирок этди.
Тадбирга ташриф буюрган ёшлар ва хотин-қизлар билан бевосита очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйилиши учун кенг имкониятларнинг яратилганлиги, хотин-қизларнинг гендер тенглигини амалда таъминлаш, уларни бандлиги ва ишга жойлаштириш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар ташкил қилинганлиги натижасида эришилаётган натижалар ҳақида ҳам фикр билдирилди.
Учрашув жараёнида жами 44 нафар ёшлар ва хотин-қизлардан келиб тушган жами 50 та мурожаатлар учрашув жараёнининг ўзида кўриб чиқилди. Уларнинг 31 таси қабул жараёнининг ўзида қаноатлантилиди. 1 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди.18 та мурожаатлар тегишли идоравий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ижрога олинди ва уларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилди.
Хусусан, ишга жойлашиш масаласида келиб тушган 11 та мурожаатларнинг 6 тасига йўлланма берилган бўлсада, уларнинг буйруқлари олиниб, мурожаатни назоратдан ечиш белгиланганлиги сабабли қисқа муддатли назоратга олинди.
Учрашув якунидан сўнг, Хонобод шаҳрининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлган Бунёдкор МФЙ, Буюк замин ҳамда Тонг юлдузи кўчаларига ташриф буюрилиб, аёллар ва ёшлар дафтарларини шакллантирилиши билан боғлиқ ишлар ўрганилиб, мутасадди раҳбарлар ва ишчи гуруҳга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Жумладан, Буюк замин кўчасида яшовчи ишсиз бўлган Мадрахимов Бахтиёр ва акаси Мадрахимов Муҳаммаджонларни ишга жойлаштириш, турмуш ўртоғи Режапова Шахнозанинг уйда бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Яшаш уйини таъмирлашга кўмак кўрсатилди.
Шунингдек, Буюк замин кўчасида яшовчи, 3 нафар мактаб ёшидаги фарзандларини тарбиялаб келаётган, бироқ, ишсиз юрган Ибрагимов Адхамжонни “Товуқ фабрикаси”га ишга жойлаштириш масаласи ҳал қилинди. Газ боллонига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, етказиб берилди.
Бундан ташқари,Тонг юлдузи кўчасида яшовчи, нонвойчилик қилиш орқали ўзини банд қилган Қурбонов Дилшод билан суҳбат ўтказилди ва унинг тандирини ҳашар йўли билан бошқа жойга кўчиришни ташкил қилишга ёрдам бериш бўйича маҳалла мутасаддиларига топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати