Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Хўжаобод туманида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган сайёр учрашув ўтказди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев Хўжаобод тумани, Манак МФЙдаги 3-сектор штабида хотин-қизлар ва ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди.
Учрашувда Хўжаобод тумани ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хўжаобод туманидаги “Халқ қабулхонаси” масъул ходимлари, шунингдек, барча мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Сайёр учрашув жараёнида жами 34 нафар ёшлар ва хотин-қизлардан тадбиркорлик учун кредит олиш, ишга жойлашиш , паспорт ва фуқаролик, тадбиркорлик учун ер олиш, иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиш ҳамда ўқиш ва контракт тўлаш масалалари бўйича келиб тушган 39 та мурожаат учрашув жараёнининг ўзида кўриб чиқилди.
Ушбу мурожаатларнинг 17 таси қабул жараёнининг ўзида қаноатлантирилган бўлса, яна 22 та мурожаат тегишли идоравий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ижрога олинди.
Хусусан,тадбиркорлик учун кредит олиш масаласида келиб тушган 16 та мурожаатларнинг 6 таси жойида қаноатлантирилди, 10 таси ижрога олинди.
Ишга жойлашиш масаласида келиб тушган 11 та мурожаатларнинг 6 таси қаноатлантирилди, 5 таси ижрога олинди. Фуқаролик ва паспорт олиш масаласида келиб тушган 4 та мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилди.
Шунингдек, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш ва иссиқхона учун субсидия олиш масалаларида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси ижрога олинди.
Ўқиш ва контракт масаласида келиб тушган 1 та мурожаат жойида қаноатлантирилди.
Учрашув якунида, Хўжаобод тумани Янги Фарғона МФЙда яшовчи ота-онасидан эрта ажраб, ҳозирда бувисининг қарамоғида қолган 2006 йилда туғилган Ибрагимова Мадина Ойбек қизи ва 2007 йилда туғилган Ибрагимова Малика Ойбек қизига моддий ёрдам, ўқув қуроллари ва китоблар совға қилинди.
Шундан сўнг, Манак кўчаси 63-уйда яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож Отахонова Дилоромхоннинг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, унинг мавжуд муаммолари ўрганилди ҳамда тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, оиланинг эҳтиёжи учун моддий кўмак кўрсатилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати