Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Марҳамат туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказди
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев Марҳамат туманида жойлашган Найман МФЙ аҳолисининг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган 29 та мурожаат тингланди.Соғлиқни сақлаш, имтиёзли кредит олиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли озод қилиш, яшаш хонадонида қурилиш ишларини якунлаш учун зарурий маҳсулотларни етказиб бериш ҳамда бошқа турли масалаларда қилинган мурожаатлар шулар жумласидандир.
Мурожаат қилган 27 нафар фуқаронинг масалалари жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 2 та мурожаат тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
Шунингдек, 7 нафар фуқарога 5 миллион сўмлик имтиёзли кредит сертификатлари, 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 1 нафар фуқарога даволаниш учун ордер берилди.
Бундан ташқари, 5 нафар шахсга Ўзбекистон республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар шахсан бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати