5 Июн 2021 йил 772

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг асакалик ёшлар билан сайёр учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 03 июнь Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев Асака туманида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди.

Унда Асака тумани ҳокими, сектор раҳбарлари,Ўзбекистон Республикаси Президентининг Асака туманидаги “Халқ қабулхонаси” масъул ходимлари ҳамда барча мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Учрашув жараёнида ёшлар ва хотин-қизлардан ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит ва ер олиш, паспорт ҳамда яна бошқа турли масалалар бўйича келиб тушган жами 21 та мурожаат учрашув жараёнининг ўзида кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 12 таси қабул жараёнининг ўзида қаноатлантирилган бўлса, 4 таси бўйича уларнинг муаллифларига бевосита тушунтириш ва ҳуқуқий маълумотлар бериш орқали ҳал этилди.

Тадбир жараёнида 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда мактабларнинг 11 синф битирувчиларидан таркиб топган бир гуруҳ ёшларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, қолган мурожаатлар тегишли идоравий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ижрога олинди ва уларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech