Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг бу галги сайёр учрашуви балиқчилик ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида ўтказилди
Жорий йилнинг 01 июль куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев Балиқчи туманида ёшлар ва хотин-қизлар билан сайёр учрашув ўтказди. Унда Балиқчи тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда барча мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув аввалида, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида видеоселектор шаклида бўлиб ўтган ёшлар ва талабалар форумида илгари сурилган фикрлар, истиқболдаги вазифалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг ёшлар ва хотин-қизлардан ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, фарзандини даволатишда амалий ёрдам кўрсатиш,паспорт ҳамда яна бошқа турли масалалар бўйича келиб тушган жами 35 та мурожаат учрашув жараёнининг ўзида кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 18 тарси қабул жараёнининг ўзида қаноатлантирилган бўлса, қолган мурожаатлар тегишли идоравий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ижрога олинди ва уларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари белгиланди.
Тадбир якунида 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда мактабларнинг 11 синф битирувчи ёшларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталар тантанали равишда топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати