31 Март 2022 йил 439

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Улуғнор туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди 

Бугун юртимизда халқ билан мулоқотнинг очиқ ва самарали механизмлари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Натижада юртдошларимизни ўйлантираётган муаммолар чуқур ўрганилиб, уларнинг ечимига кенг йўл очиляпти.

Хусусан, жорий йилнинг 30 март куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.М.Маматмусаев томонидан Улуғнор тумани, Улуғбек МФЙда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан ўтказилган сайёр қабулда ҳам аҳоли муаммолари чуқур ўрганилиб, уларнинг аксариятига амалий ечим топилди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан келиб тушган 24 та мурожаат тингланиб, уларнинг масалалари тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш, соғлигини тиклаш учун ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортини олиш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган кўплаб мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Фуқаролардан келиб тушган 11 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 13 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди. Сайёр қабул якунида 5 нафар ўғил-қизларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID-карталари топширилди.

Шунингдек, муддат талаб қиладиган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech