17 Июн 2023 йил 487

Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази томонидан ўғирлик жиноятини содир этган шахс аниқланди

Андижон шаҳрида яшовчи Б.Р Андижон вилояти ИИБ “102” хизматига мурожаат қилиб, Андижон шаҳрида жойлашган ўзига тегишли бўлган савдо дўконида бошқа харидорлар билан савдо ишларида чалғиганидан фойдаланиб, курткасининг чўнтагида бўлган 3.500.000 сўм пулларни номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Тезкор қидирув ва суриштирув ишлари мобайнида савдо дўконига ўрнатилган кузатув камерасидан олинган видеотасвир, Андижон вилояти ИИБ ЭКМ “Шахсни идентификация қилиш тизими” орқали текширилганида, ушбу ўғирлик жиноятини содир этган  шахс Андижон шаҳрида яшовчи  Мэканлиги аниқланган. Ҳолат бўйича фуқаро  М.А.дан ўғирлаб кетилган пуллар холислар иштирокида баённома орқали олинган.

Ҳозирда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech