8 Май 2020 йил 830

Андижон вилояти ИИБ ходимлари ҳам Сирдарёда тошқиндан жабр кўрган фуқароларга яқиндан кўмаклашмоқда

Сирдарё вилояти ҳудудида содир бўлган сув тошқини оқибатида, Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг 10 та МФЙлари зарарланиб, ушбу туманларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальонининг 10 нафар ходимлари ҳам белгиланган йўналишларда ўз хизмат вазифаларини олиб бормоқдалар.

Хусусан, фуқаролар билан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилиб,  фавқулодда вазиятдан зарар кўрган фуқароларни кўчириш, уларнинг юкларини  кўчиришда ҳам амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, талофат кўрган Сардоба туманидаги ов-қуроллари эгаларининг розилиги билан вақтинчалик сақлаш учун ҳудудий ИИБларга топширилмоқда.Талофат даврида нобуд бўлган чорваларни  аҳоли уйлари, кўча ва бошқа жойлардан олиб чиқилиб,  Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳодимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда кўмиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech