5 Январ 2021 йил 1011

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди

2021 йилнинг 02 январь куни Aндижон вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган фуқаро Д.Ш қўлга олинди.

Шу ўринда барча фуқаролардан  қидирувда бўлган шахслар  тўғрисида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беришингизни сўраб қоламиз. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech