10 Ноябр 2020 йил 935

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

2020 йил 6 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ  ТЭҚКБ  ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ижара асосида яшаб келаётган 29 ёшли аёл Қ.С 5-7 нафар аёлларни шаҳвоний йўллар билан фойдаланиш мақсадида ёллаб, жинсий эҳтиёжларини қондириш учун мижоз сифатида келган эркакларга пул эвазига мунтазам равишда шароит яратиб келаётганлиги ҳақида олинган маълумотларга асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 29 ёшли аёл Қ.С  ва Андижон шаҳрида яшовчи 47 ёшли аёл С.Н.лар ўзаро жиноий тил бириктиришиб, холис мижозлардан олдиндан жами 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни олишганлиги  ва  уларга  Андижон шаҳрида туғилган 21 ёшли  қиз М.Ш  ҳамда   Жалақудуқ туманида туғилган 20 ёшли қиз Э.Д.лар билан жинсий алоқа қилишлари учун  шароит яратиб беришганлиги ҳолати аниқланди.

Ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадарли текширув ҳаракатлари давомида   жами 1.500.000 сўм миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech