1 Октябр 2020 йил 558

Андижон вилояти ИИБ ходимлари қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Шу йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Динамо” ЖТСЖ жамоалари ўртасида қўл жанги бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Андижон шаҳридаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида ташкил этилган ушбу беллашувда Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг бўлинмалари томонидан 6 та вазн тоифасида 4 та жамоа, умумий ҳисобда 50 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этдилар.

Беллашув якунида умумжамоа ҳисобида вилоят ИИБ 1-ўринни, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси 2-ўринни ҳамда Қўриқлаш бошқармаси 3-ўринни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мусобақа давомида жамоаларнинг бир-биридан кучлилиги ҳамда жисмонан етуклиги уларнинг ғолиблиги сари етаклади. Ғолибларнинг қувончи кейинги саралаш босқичлари ва мусобақалар сари интилишига кўмак бериши шубҳасиз.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech