18 Ноябр 2020 йил 705

Андижон вилояти ИИБ ходимлари ўртасида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари оммавий спорт машғулотлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги “Соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Андижон вилояти ИИБ шахсий таркибининг жисмоний тайёргарлигини янада кучайтириш, улар ўртасида турли хил спорт тадбирларини ўтказиш орқали соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни юзага келтириш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ходимлари ўртасида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари оммавий спорт машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Спорт машғулотлари давомида ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини кучайтириш мақсадида турли хил спорт мусобақалари жумладан, футбол, гандбол, армрестлинг, арқон тортиш, тўсинда тортиниш, қисқа масофага югуриш каби мусобақалар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳамжиҳатликда ташкил этиляпти.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech