Андижон вилояти ИИБ ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувлар ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа топшириққа асосан, бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулҳақов ва бошқа масъул ходимлар томонидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари, ЭКБ, М ва ФРБ ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувлар ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишлар давомида, барча шахсий таркибга сўнги вақтларда ички ишлар органлари томонидан бир қатор ютуқларга эришиб келинаётганлиги, бироқ амалга оширилаётган ижобий ишларга қарамасдан, ҳали-ҳанузгача айрим ходимлар томонидан тамагирлик ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги, бунинг оқибатида эса юзага келаётган оғир ва ўта оғир оқибатлар Вазирлик ҳамда бошқарма раҳбариятини қаттиқ ташвишга солаётганлиги ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.
Шунингдек, жойлардаги биринчи ва ўрта бўғин раҳбарлари белгиланган вазифаларнинг ижросига ўта масъулиятсизлик ва бепарволик билан ёндашиб, қўл остидаги ходимларнинг кунлик фаолияти устидан назоратни ўз ҳолига ташлаб қўйганликлари жиддий танқид остига олинди.
Шу сабабли ҳам юқоридаги ҳолатларга йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қатъий тартибда таъминлаш зарур эканлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, ходимлар билан боғлиқ содир этилган жиноятлар шахсий таркиб ва уларнинг ота оналарига тўлиқ етказилиб, унинг оқибатида юзага келган аянчли ҳолатларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар чуқур таҳлиллар асосида тушунтирилди.
Мазкур учрашувда ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, улар томонидан тамагирликка йўл қўймаслик энг асосий масалалардан бири эканлиги қайд этилиб, Тергов бошқармаси раҳбарияти билан ота-оналарнинг доимий алоқасини йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати