9 Май 2020 йил 876

Андижон вилояти ИИБ ходимлари уруш фахрийлари ва хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг хонадонларига ташриф буюрди

"9 май – Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Андижон вилоят ИИБ  раҳбарияти томонидан Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, урушдан сўнг ўз фаолиятини Ички ишлар органларига бағишлаган ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг уйларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Ташриф чоғида урушда иштирок этган Саидаҳмад Исаевга Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, Ўзбекистон Республикасининг "Иккинчи жаҳон урушида ғалабанинг 75 йиллиги" ҳамда Россия Федерациясининг “75 лет победы в великой отечественной войни 1941-1945”  эсдалик юбилей медаллари қаҳрамоннинг кўксига тантанали равишда қадаб қўйилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 миллион сўм, Ички ишлар вазирининг 3 миллион сўм ҳамда вилоят ИИБ ва Андижон вилояти ҳокимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ватан олдидаги бурчини адо етиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларнинг оила аъзолари ҳолидан  ҳам хабар олиниб,  уларга моддий ва маънавий  кўмак берилди.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech