3 Декабр 2020 йил 822

Андижон вилояти ИИБ ходимлари ва уларнинг турмуш ўртоғлари иштирокида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган учрашув бўлиб ўтди

Андижон вилоятига “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида маънавий - маърифий тадбирлар доирасида ташриф буюрган юридик фанлари доктори, профессор Маткаримова Гулчехра Абдусаматовна вилоят ИИБ ходимлари ва уларнинг турмуш ўртоқлари билан учрашув ўтказди.  

Ушбу учрашувда “Оила турмуш доирасидаги аҳлоқ одоб қоидалари, тарбияда она рўли, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида гендер тенглиги” ҳамда ички ишлар органлари ходимларини тарбиялаш, билим савиясини ошириш, уларни халқ орасидаги обрўсини мустаҳкамлаш борасидаги тарбиявий аҳамиятга эга бўлган маърузаси тингланди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тешабаева Муножатхон Турсунбаевна томонидан ижро этилган дил тортар қўшиқлар  барчага кўтаринки руҳ бағишлади.

Ҳудду шу каби тадбир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари Андижон халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида  батальони (7255-сонли қарбий қисм) ходимлари иштирокида ҳам бўлиб ўтди.

Унда ходимларнинг оила турмуш доирасидаги  муносабатларга алоҳида эътибор қаратишлари кераклиги,   Шу билан бирга, отанинг фарзанд олдидаги қонуний бурчлари, фарзандини моддий таъминлаш, унинг тарбияси билан шуғулланиш ва бош­қа мажбуриятлари   алоҳида қайд этиб ўтилди.

Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ходимлари ўртасида бу борадаги маънавий – маърифий, маданий тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech