2 Декабр 2020 йил 609

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда

Андижон вилояти ҳудудида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда болаларга боғча ёшиданоқ йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиб бориш мақсадида Андижон шаҳрида жойлашган "Билимдонлар академияси" тарбияланувчилари иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида болаларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини ошириш учун махсус тайёрланган слайд орқали тушунчалар берилди.

Шу билан бирга тарқатилган "Авто ҳамроҳ" журналининг махсус иловаси тарбияланувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу каби тарғибот тадбирлари жойларда давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech