28 Апрел 2021 йил 687

Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан вилоятнинг  умумий ўрта таълим муассасалари психологлари   билан учрашувлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарорида, Ўзбекистон Республикасининг барча туман, шаҳар ички ишлар органлари таркибида 2000 та штат бирликларидан иборат вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимларини жорий этиш ҳамда уларнинг бевосита хизмат ўташ жойи умумий ўрта таълим муассасалари бўлиши белгилаб берилган.

Жумладан, мазкур қарорга асосан, 2021 йилда умумий ўрта таълим муассасаларининг 2000 та психолог штат бирлигини жорий йилнинг 1 июлидан қисқартириш эвазига 1100 та инспектор-психолог штат бирлиги киритилади ва 2022 йилда қўшимча 900 та штат бирлигини киритиш орқали уларнинг сони 2000 тагача етказилади.

Юқоридагиларга асосан, Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан вилоятнинг барча умумий ўрта таълим муассасалари психологлари билан учрашувлар ўтказилиши белгилаб олиниб, бугунги кунга қадар Андижон шаҳар, Олтинкўл, Андижон, Избоскан ва Пахтаобод туманларининг умумий ўрта таълим муассасаларида психолог лавозимида ишлаб келаётган  мутахассислар билан учрашувлар ўтказилди.

Ўтказилган учрашувларда келгусида ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқароларга хизматга қабул қилиш тартиби тўғрисида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов томонидан тегишли тушунчалар бериб ўтилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech