10 Декабр 2020 йил 736

Андижон вилояти ИИБ кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими хизмат итлари ёрдамида 100 дан ортиқ жиноятларнинг очилишига эришилди

Ит-вафодор дўст ва ёрдамчи бўлиб, инсон ёнида минглаб йилларлардан буён яшаб келмоқда. У ов қилишда, қўй подаларни боқишда, омбор хоналарни қўриқлашда, бугунги кунда эса жиноятчиларни ва гиёҳвандларни топишда  ҳамда бошқа муҳим ишларда  ҳам катта ёрдам бериб келмоқда.

2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида Андижон вилояти ИИБ Кинология хизмати ходимларининг  600 дан ортиқ профилактик тадбирларга хамда 200 дан ортиқ жиноят қидирув йўналишда содир бўлган воқеа жойларига тезкор-тергов гуруҳи таркибида ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан чиқишлари таъминланган. Бунинг натижасида 100 дан ортиқ жиноятларнинг очилишига эришилган. Хизмат итлари ёрдамида “Қорадори-2020” профилактик тадбирлари давомида 30 дан ортиқ гиёҳванд моддаларини сақлаш ҳолатлари аниқланган.

Ҳозирда Андижон вилоати ИИБ кинология хизматларида немис, Белгия, шарқий европа овчаркалари, лабрадор ҳамда спаниель зотли итлардан фойдаланиб келинмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech