16 Декабр 2021 йил 402

Андижон вилояти ИИБ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Бўстон туманидаги “Халқобод” МФЙда камбағалликни қисқартириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда  

Андижон вилояти ИИБ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Бўстон туманида  “ХалқободМФЙда камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан таъминлаш, муаммоларни аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Халқобод” маҳалласида  бугунги кунда 661 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 3482 нафар аҳоли истиқомат қилади. 2021 йилнинг 11 ойи давомида маҳалла ҳудудида олиб борилган профилактик ишлар натижасида жиноят қайд қилинмади.

Ишчи гуруҳ томонидан Халқобод МФЙдаги Нодира, Бобур, Юқорихосил ва Шафтолизор кўчаларида яшовчи зотли қоратовуқларни боқиш истагини билдирган 16 нафар фуқаронинг хонадонларига бориб ўрганилганида, ҳақиқатдан ҳам уларда парранда боқиш учун шароитлари мавжудлиги аниқланди.

Шунга асосан, ишчи гуруҳнинг сайи-ҳаракатлари натижасида тумандаги Деҳқонобод МФЙ да жойлашган “Чиккен хаус” масъулияти чекланган жамияти фуқароларга парранда етказиб беришни ўз зиммасига олди.

Шунингдек, фуқароларга зотли қоратовуқларни боқиш, уларни парваришлаш ҳамда улардан даромад олиш усулларини ўргатиш мақсадида Бўстон тумани “Бўз бройлери” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда МФЙ идорасида фуқароларни ўқитиш учун ўқув хонаси ташкил қилинди.

Бундан ташыари, парранда саноатини ривожлантириш, фуқароларни товуқ боқишга қизиқтириш мақсадида кўргазмали баннерлар тайёрланиб, аҳоли эътиборига ҳавола қилинди.

Халқобод”  Маҳалласида жами 20 километр ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан, таъмирталаб йўллар 8 километрни ташкил этади. Бобур ва Шафтолизор кўчаларига тегишли 1250 метр тупроқли йўлда ишчи гуруҳи томонидан шағаллаштириш ишлари ташкил қилиниб, 60 та юк автомашинасида ушбу ҳудудларга шағал тўкилиши режалаштирилди.

Туман йўл таъмирлаш ташкилоти ҳамда туман ободонлаштириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда маҳалла йўллари четидаги 350 метр бетон тўсиқлар ҳамда симёғочларга ранг берилди. Йўл четидаги қаровсиз ҳолда турган, қуриган ўтлар ва ахлатлар тозаланди.

Туман электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда Халқабод МФЙ атрофидаги симёғочларга прожекторлар ўрнатилиб, тунда ёритиш чоралари кўрилди.Бундан ташқари, МФЙ идораси ёнида бунёд этилган болалар спорт майдончаси қайта таъмирланиб, бўялди.

Шунингдек,ишчи гуруҳ аъзолари томонидан МФЙ раиси ҳамда ҳудудий профилактика инспектори билан ҳамкорликда хонадонма-хонадон юрилиб, ҳудудда яшовчи фуқаролар орасида маҳалла кўча ва йўлларни тозалаш, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиши борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Маҳаллада жиноятчиликни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка йўл қўймаслик мақсадида МФЙда пробация ҳисобида турган 6 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларда мавжуд муаммолар ўрганилди. Уларга тўла тузалиш йўлига ўтиш, ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланиш, қайта жиноят содир этмаслиги борасида керакли тушунча ва тавсиялар берилди.

МФЙда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган, 1-гуруҳ ногирони, фалажлик касали билан оғрувчи Асқаров Абдумутални даволаниши учун маҳалла жамғармаси томонидан 1.080.000 сўм миқдорида пул ажратилиши таъминланди.

“Аёллар дафтари”га киритилган Р.Нишонова ва Т.Азимоваларга маҳалла жамғармасидан 540.000 сўмдан, У.Рахимовга ҳомийлар томонидан 650.000 сўм моддий кўмак берилиши таъминланди. 

Ҳозирда бу каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech