Андижон вилояти ИИБ одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари ва ҳудудий комиссия аъзолари ҳамкорлигида чегара-божхона постларида тарғибот ўтказилди
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ҳамда Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий–ахборот маркази Андижон вилояти бўлими ҳамкорлигида “30 кун–ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида кенг қамровдаги тарғибот – ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, вилоят ИИБ одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан Қирғизистон Респбуликаси билан чегардош ҳудуд бўлган Пахтаобод туманидаги “Маданият” ва Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара-божхона постларида “Одам савдосини тўхтатамиз”, “Одам савдосидан огоҳ бўлинг” шиорлари остида фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилиб, одам савдоси ва унинг қурбонига айланган инсонларни аянчли қисматига оид маълумотлар берилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида огоҳликка оид буклет, тавсиянома, брошюра ва бошқа тарғибот материаллари тарқатилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати