Андижон вилояти ИИБ ҲПБ томонидан 2022 йил давомида хотин-қизлар билан янгича ишлаш бўйича ишга туширилган қўшма дастурга асосан Хонобод шаҳрида тарғибот ишлари олиб борилмоқда
“Андижон вилоятида 2022 йил давомида хотин-қизлар билан янгича ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий, руҳий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича қўшма дастур” ижросини тўла ва сифатли таъминлаш мақсадида шаҳар-туманларда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Г.Абдувоҳидова ҳамда вилоят ишчи гуруҳи томонидан Хонобод шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ишчи гуруҳи, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарларига қўшма-дастур мазмун-моҳияти, аҳоли ўртасида олиб бориладиган тарғибот ишларини ташкил қилиш, аҳолининг муаммоли қатламлари билан ишлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Шундан сўнг, қўшма дастурда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот ишларини олиб боришга киришилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати