Андижон вилояти ИИБ ҲПБ қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган 3-ўқув машғулоти ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг билим савиясини ҳамда касбий маҳоратини ошириш бўйича минтақаларга ажратилган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 23 январь куни Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари томонидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг 110 нафарига 3-ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, профилактик ҳисобдаги шахслар билан ишлаш, бу борада жамоатчилик, мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутахассислар томонидан тушунчалар бериляпти.
Эътиборли томони куннинг биринчи яримида мутахассислар томонидан берилган билимлар, куннинг иккинчи яримидаги савол-жавоб ва жонли давра суҳбатларида янада мустаҳкамланмоқда.
Ходимларнинг билим савиясини юксалтириш, касбий маҳоратини ошириш борасидаги ўқув машғулотлари ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати