Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари олиб борилмоқда
Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятнинг шаҳар-туманларида фаолият кўрсатаётган озиқ-овқат бозорлари ва уларнинг шохобчаларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ветеринария-санитария қоидалари нормаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ўтказилган назорат тадбири давомида тадбиркорлар томонидан фуқароларга сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни сотмаслик, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида жойлашган бозорларда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини фуқароларга сотилишини олди олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати