2 Ноябр 2021 йил 403

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан “Зарбдор ўн кун” тезкор-профилактик тадбири доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда  

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ  ходимлари томонидан “Зарбдор ўн кун” тезкор профилактик тадбири доирасида Андижон тумани ҳудудидаги таълим муассасалари,  умумий овқатланиш жойлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқа объектлар текширилиб,  уларнинг белгиланган вақтда беркитилиши,  тиғли буюмларни очиқ ҳолатда сақланмаслиги, хар-хил шубҳали ҳолатларда зудлик билан ҳудудий профилактика инспекторларига хабар беришлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида Андижон тумани шаҳарлараро қатновчи автомашиналар автотураргоҳларида ҳайдовчилар  ўртасида “Тиғ” тадбири ўтказилиб, ўткир тиғли жисмларни бемақсад олиб юрмасликлари, ҳайдовчиларнинг навбат талашиб жанжал чиқармасликлари бўйича  огоҳлантириш ишлари амалга оширилди.   

Андижон тумани ҳудудида муқаддам судланганлиги бўйича ҳисобда турган шахслар ва маҳкумлар билан профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бир нафар фуқародан тиғли предмет олиниб, ҳудудий профилактика инспекторига тегишли тартибда чора кўришлик учун топширилди.

Тезкор-профилактик тадбирлар давомида ходимлар  томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида Андижон тумани Оқроввот МФЙда яшовчи фуқаро Айсаков Акромжон яшаш хонадонида таъмирлаш ишлари олиб бораётган вақтида ертўласидаги темир буюмлар орасидан №84715 рақамли ов қуролини топиб олиб, ихтиёрий равишда туман ИИБ ходимларига топширган.

Шунингдек, Андижон тумани, Завроқ МФЙда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1852–моддаси ва 1853-моддалари бўйича бемақсад пичоқ ва шунга ўхшаган предметлар олиб юрмаслик, фойдаланилаётган пичоқларига ҳушёр бўлишлик, пичоқларни бегона шахсларга бермаслик юзасидан “ТИҒ” профилактик тадбирлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳозирда Андижон туманида “Зарбдор ўн кунлик” тезкор-профилактик тадбири доирасидаги  ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech