29 Декабр 2022 йил 205

Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан ички ишлар ходимлари ва ишчи хизматчилар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Янги йил байрами муносабати билан бугун 29 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида ички ишлар ходимлари ва  ишчи хизматчилар оила аъзолари  учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада гўшт, балиқ, сут ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, турфа хил ширинликлар арзонлаштирилган нахларда сотилди.  Маҳсулотларнинг сифати ва ҳамкор корхоналар томонидан пешма-пеш етказилаётгани  ходимларга қулайлик яратди. 

Ташкил этилган ярмаркада ходимлар оиласи учун барча керакли бўлган маҳсулотларни харид қилдилар. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech