9 Январ 2021 йил 904

Андижон вилояти ИИБ шахсий таркиби учун 2021 йилдаги илк  “Маънавият ва маърифат” дарси “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусида бўлиб ўтди

Андижон вилояти ИИБ шахсий таркиби учун 2021 йил 09 январь куни “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди. Унда дастлаб, Андижон давлат университети катта ўқитувчиси Худоёров Нойибжоннинг “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусидаги маърузаси тингланди. Унда ватанпарварлик, ватанга бўлган муҳаббат туйғулари ҳаётий ва таъсирчан мисоллар орқали йиғилганларга тушунтириб ўтилди.           

Шунингдек, “Ўзбекистон-24” телеканали орқали эфирга узатилиб, юртимизда ҳафта давомида амалга оширилган эътиборга молик ишлар тафсилотига бағишланган "ТАҲЛИЛНОМА" кўрсатуви намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг тегишли  буйруқ талаблари асосида тайёрланган видеоролик ҳам намойиш этилди.                                                                 

“Маънавият ва маърифат” дарси сўнгида Ички ишлар вазири ҳамда бошқарма бошлиғининг шахсий таркиб бўйича буйруғлари билан бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech