12 Феврал 2022 йил 470

Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан улуғ бобокалонларимизнинг таваллуд кунларига бағишланган ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган байрам тадбири ўтказилди

2022 йил 11 февраль куни Андижон шаҳридаги Бобур хотира майдонида Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, давлат арбоби, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган байрам тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими раҳбарияти, таниқли спортчилар, адабиётшунос, шоир ва ёзувчилар, ИИВ Андижон академик лицейи ҳамда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Абдувоҳид Имяминов сўз олиб, буюк шоир ва мутафаккирлар Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишланиб ўтказилаётган тадбир ички ишлар тизими ходимлари, айниқса, ёшлар қалбида улуғ аждодларимизга бўлган ҳурмат, она Ватанимизга муҳаббат, шунингдек, уларнинг Ватан шуҳратини ошириш, тинчлик, бунёдкорлик борасида амалга оширган ишларидан фахр-ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбир давомида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари Муродбек Ғофуров ва бошқалар сўз олишиб, мамалакатимизда бу икки буюк аждодларимизнинг бой ва серқирра ижодий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида айтиб ўтилди. ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари томонидан Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига мансуб бўлган ғазал ва рубоийлардан намуналар келтирилди.

Шунингдек, Андижон вилояти мусиқали драма театри актёрлари томонидан тайёрланган Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари ва шеърий чиқишлари тадбир иштирокчилари эътиборига намойиш этилди.

Бундан ташқари, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ички ишлар органлари фаолиятига оид билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида, Андижон вилояти спорт мактаби ўқувчилари ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига ички ишлар органларидаги махсус ҳимоя воситалари, жанговар ва хизмат автомашиналари, қурол-яроғ ва бошқа ускуналар, кийим-бошлар намойиш этилди. Тадбирда ёшлар барча техника ва махсус воситалар билан яқиндан танишдилар. Ички ишлар органлари ходимларидаги жасурлик, мардлик, фахр-ифтихор, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, фуқароларда ички ишлар органларига ҳурмат туйғусини шакллантиришга йўналтирилган тадбир бир сўз билан айтганда ёш авлод вакилларида ўзгача таассурот қолдирди.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech