13 Декабр 2021 йил
478
Андижон вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 54 миллион сўмга тенг бўлган ноқонуний пиротехника воситалари аниқланди
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро А.С бошкарувидаги “Спарк” русумли автомашина Асака шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, унинг салонида жами 54 миллион сўмга тенг бўлган 108 дона “7Д” номли салютлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати