Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари ўртасида “Соғлом турмуш тарзи тамойиллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
ЎзбекистонРеспубликаси ИИВ Тиббиёт бошқармасининг бир гуруҳ мутахассислари томониданЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрьдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори ва ИИВнинг 2020 йил 24-декабрдаги “Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари ўртасида “Соғлом турмуш тарзи тамойиллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда соғлом турмуш тарзига риоя этиш, тўғри ва оқилона овқатланиш, семизликка олиб келувчи омиллар, семизликнинг оғир оқибатлари, тамаки ва спиртли маҳсулотлар истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳамда жисмоний тарбиянинг соғлом турмуш тарзидаги роли мавзуларида маърузалар қилинди.
Семинар-тренинг якунида тиббиёт бўлими шифокорларига соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи эслатмалар, буклетлар ва видеороликлар тақдим этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати