26 Апрел 2020 йил
946
Андижон вилояти ИИБ томонидан 101 миллион сўм пул маблағлари “Саховат ва кўмак” жамғармаларига топширилди
Ҳозирги коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш мақсадида, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди.
Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда, бугунги кунда Андижон вилояти ИИБ шахсий таркиби томонидан иҳтиёрий равишда 101 миллион сўм пул маблағлари тўпланиб, бошқарма раҳбарияти томонидан Бўстон ва Улуғнор туманларининг “Саховат ва кўмак” жамғармаларига топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати