Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари терговчилари томонидан мактаб ўқувчиларининг назоратини янада кучайтириш мақсадида уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар ўтказилмоқда
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари терговчилари томонидан вояга етмаган шахслар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида профилактик учрашувлар доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар бўлган, шунингдек кучли таъсир этувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбири доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг назоратини янада кучайтириш ҳамда жиноятчилик ва ҳукукбузарикларни олдини олиш мақсадида уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар ўтказилди.
Унда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларнинг туб моҳияти очиб берилди.
Шунингдек, ота-оналарга бу турдаги жиноятларнинг салбий оқибатлари ҳамда бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ижобий ишларнинг натижалари ҳақида ҳам қисқача маълумотлар бериб ўтилди.
Ўтказилаётган учрашувлар қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлмоқда. Ҳозирда бу борадаги ташкилий-тадбирлар давом эттириляпти.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати